ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бразилияда бўлиб ўтаётган паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида Ўзбекистон жамоаси яна икки олтин медал ютиб олди, деб хабар қилмоқда Республика Миллий Паралимпия ассоциацияси.
Мусобақанинг тўртинчи куни жамоа сузувчилари икки олтин медал соҳиби бўлишди. Фирдавс Мусабеков 100м га сузиш бўйича энг яхши натижа кўрсатди. Ушбу масофага сузиш бўйича аёллар орасида Фотимахон Амилова ҳам ўз тоифасида нафақат олтин медал соҳиби, балким янги жаҳон рекорди ўрнатиш имконига эга бўлди.
Бугунги кун ҳисобида Ўзбекистон паралимпия жамоаси ҳамёнида жами 21 медал тўпланган. Улардан 6 олтин, 4 кумуш ва 11 бронза медаллар. Жами 32 спортчидан иборат жамоа учун ушбу кўрсаткич жуда яхши. Паралимпия ўйинлари 18 сентябрга қадар давом этади.