Мирзиёевнинг тайинланиши Конституцияга мувофиқ

© Sputnik / Алексей ДружининШавкат Мирзияев,
Шавкат Мирзияев, - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидовнинг фикрига кўра, бош вазирнинг президент вазифасини ўтувчи этиб тайинланиши Ўзбекистон асосий қонунига зид эмас. Ушбу қарор сиёсий эҳтиёж туфайли қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон парламенти бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг президент вазифа ва ваколатларини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаши, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ амалга оширилган, деди  Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори, профессор Акмал Саидов, РИА Новости УзА хабарига асосан.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябра куни 78 ёшда инсульт оқибатида вафот этди. Ислом Каримов ўз она шаҳри Самарқандда Шоҳи Зинда қабристонида дафн этилди.

Пайшанба куни бош вазир Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг қўшма мажлиси қарорига биноан президент вазифа ва ваколатларини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.

Ўзбекистон Конституциясига биноан, мамлакат президенти ўз вазифасини ўтай олмаган ҳолларда, унинг вазифасини вақтинча бажариш Сенат раиси зиммасига юклатилиши керак. Президент вазифасини ўташи керак бўлган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг ўзи ушбу ваколатлардан воз кечиб, Шавкат Мирзиёев номзодини таклиф қилди.

“Сенат раисининг ўзи зиммасига юклатилиши керак бўлган ваколатидан воз кечганда, Олий Мажлис уни президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлашга ҳақли эмас”, — деди Саидов ўзининг УзА орқали тарқатилган мақоласида. Унинг фикрига кўра, бундай қарор қабул қилиш Ўзбекистон Конституциясининг асосий тамойилларига қарши бўлган бўларди.

Саидовнинг фикрига кўра, вужудга келган вазиятда Ўзбекистон Олий Мажлиси Республика учун ушбу ўта муҳим масала бўйича, қарор қабул қилиши керак бўлган.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбарининг айтишига кўра, “Норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар ҳақида”ги қонуннинг 6 бандига биноан, Олий Мажлиснинг иккала палатаси томонидан қабул қилинган қарор – қонун кучига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0