ТОШКЕНТ, 10 сен —Sputnik. Россия ИИВи Бош Бошқармаси коррупцияга қарши бўлим бошлиғи вазифасини ўтовчи полковник Дмитрий Захарченко жума куни 7 млн рубл пора олгани учун ҳибсга олинган эди.
Кейинроқ Тергов қўмиатиси томонидан ўтказилган тинтувда Захарченконинг уйидан 120 млн доллар ва 2 млн евро (умумий қиймати 9 млрд рубл) топилди.
Айни дамда Захарченко ЖКнинг “Катта миқдорда пора олиш”, “Лавозимини суистеъмол қилиш” ва “Терговчиларнинг хизмат вазифасини ўташига халал бериш” каби булимларига асоасан айбланмоқда.
Полковникнинг ўзи ушбу айбловларни тан олмасдан, топилга пуллар меники эмас, деб даъво қилмоқда.
ОАВлар Захарченконинг қўлга олинишини криминал дунёси авторитетларидан бири Шакро Молодой лақаби билан таниқли бўлган Грузиялик Захарий Калашовнинг ҳибсга олиниши билан боғламоқда.
Дмитрий Захарченко 2014 йилда Россия ИИВнинг коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи вазифаси ўтувчи қилиб тайинланган эди.