ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Москва йўловчи транспорт тизимида янги ҳалқа темир йўли ишга тушди. Кеча, 10 сентябр куни Москва Марказий Ҳалқаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Янги ҳалқа темир йўли асосан ер устидан ўтган бўлсада, у Москва метрополитени тизимига киритилган. ММҲнигнг умумий узунлиги 54 км, бекатлар сон 31та.
Биринчи босқичда, 26 бекат ишга тушади, қолган 5та бекат 2016 йил охирига қадар ишга тушиши керак.
Янги ҳалқа йўлининг 17 бекатида Москва метрополитенининг радиал йўллари бекатларига билан кесишган ва ушбу бекатларга ўтиш жойлари қурилган. Ҳозирча ўтиш жойларининг фақат бештаси ёпиқ ва иссиқ. Қолган бекатларга ўтиш учун кўчага чиқиш керак.
Марказий ҳалқа йўлида 2016 йилда Қозон, Ленинград, Белорус, Ярослав ва Смоленск йўналишларидаги электричкалар бекатларига ўтиш жойлари қурилади. Келаси йилда Павелецк, Рига, Курск ва Горкий йўналишидаги электричкалар билан туташтирилади.
Марказий ҳалқа йўли тонг соат 05:30 дан тун 01.00 гача ишлайди. Поездлар юриш интервали, йўловчилар сонига қараб, 6 минут дан 11-15 минутгача. Бутун ҳалқани айланиб чиқиш учун эса — 75-85 минут вақт кетади.
Москва Марказий ҳалқасида ЭС2Г "Ласточка" (Siemens Desiro RUS) номли поездлар ишлайди. Ҳар куни ҳалқа йўлда ҳар бири 5 вагондан иборат бўлган, 30 та состав ишлайди. Поездларга техник хизмат кўрсатиш билан Siemens компанияси шуғулланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 130,3 миллиард рублни ташкил қилди. Ҳалқа йўли орқали тунда юк ташиш имконияти ҳам сақланиб қолган. Айни дамда 12 та юк платформалари ҳам ишлаб турибди.
Лойиҳа қуришдан асосий мақсад – марказий темирйўл бекатлари ва Москва метрополитенида йўловчилар сонини камайтириш.