ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон футзал жамоаси Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилаётган биринч ўйинини Панамага 1:3 ҳисобида ютқизди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Матч Тошкент вақти билан тонг соат 4да бошланди. Шунинг учун уни камдан кам мухлис томоша қила олдик десак адашмаймиз.
Ўзбекистон жамоаси гуруҳида жуда кучли рақиблар ўрин олган. Осиё чемпионатида кумуш медал олган Ўзбекистон жамоаси ушбу гуруҳда рейтинг бўйича энг охирги ўринда жойлашди.
Гуруҳдан ўрин олган Португалия жамоаси жаҳон рейтингида 7 ўринни эгаллаган. Колумбия эса тўққизинчи ўринда. Экспертлар фикрига кўра ушбу икки жамоа гуруҳда бириничи ва иккинчи ўринларни эгаллаб кейинги босқичга чиқиши керак. Панама – жаҳон рейтинги бўйича 22 ўринни, Ўзбекистон 28 ўринни эгаллаган.
Ўйинни шиддатли ҳужумлар билан бошлаган Ўзбекистон жамоаси биринчи 20 дақиқа давомида гол уришга муваффақ бўлмади. Дилшод Ирсалиев ва Илхом Ҳамраевлар гол уришга бир баҳя қолган бўлсада, рақиб дарвозабони ҳам ўзининг бор ҳунарини кўрсатди, гол уришнинг иложи бўлмади.
Биринчи тайм якунида панамаликлар чиройли ҳужум уюштирди. Кастреллон Ўзбекистон жамоасинининг бир неча ўйинчиларини ортда қолдириб Ўзбекистон дарвозасига гол урди 1:0.
Иккинчи таймда Ўзбекистон жамоаси уюштирган ҳужум ҳам натижа бермади. 30 дақиқада Де Лион ва 36 дақиқада Мена Ўзбекистон дарвозасига яна иккита гол уришди. Ўзбекистон жамоасининг руҳи тушиб кетишига қрамасдан, Жавлон Аноров ўйин тугашига бир дақиқа қолганда рақиб дарвозасига жавоб голи уришга муваффақ бўлди.
Айтмоқчи Жавлоннинг голи, Ўзбекистон жамоасининг мундиалда урилган биринчи гол бўлди.
Олдинда Ўзбекистон жамоаси учун янада мураккаб рақиблар турибда. 13 сентябр куни Колумбия ва 16 Сентябрда эса Португалия жамоалари билан учрашув бўлиб ўтади.