ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Умумроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирини ташкиллаштиради, деб хабар қилинган конгресс расмий сайтида.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда, тарихий Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.
Ўзбекистон раҳбарини сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга 17 мамлакат делегациялари етиб келдилар.
3 сентябр куни ўтказилган дафн маросимида Россия томондан Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.
6 сентябр куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюрди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, буюк сиёсат арбоби — Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.