Яна дронлар машмашаси - "учувчисиз" учиш хавфли!

Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2016 йил 25 июлга қадар "Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости орқали учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш бўйича 6 та ҳолат аниқланган.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Cамарқанд божхоначилари учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш бўйича 6 та ҳолатни аниқлади, деб хабар қилади "Зарафшон" нашри.

Учувчисиз парвоз қурилмаси намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш учун 10 йилга қамаш таклиф қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида"ги қарори билан учувчисиз учиш аппарат (дрон)ларини республикамиз ҳудудига олиб кириш таъқиқланади.

Фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари мазкур қурилмаларни республикамизга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилиши кўзда тутилган.

"Аммо бугунги кунда вилоятимизда яшовчи айрим фуқаролар томонидан чет элга вақтинча ишлаш ёки сафарга бориб қайтаётганларида яқинлари ва фарзандларига болалар учун ўйинчоқ сифатида қайд этилган кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппарат (дрон)ларини олиб келиш ҳолатлари кўпайган.

Учувчисиз парвоз қурилмаси - Sputnik Ўзбекистон
Дронлар ўзбек амалдорларига нега манзур бўлмай қолди?
Бошқармамиз ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2016 йил 25 июлга қадар "Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости орқали мазкур қурилмаларни олиб кириш бўйича 6 та ҳолат аниқланди", — деб маълум қилган ўз ҳисоботида вилоят божхона бошқармаси бўлиб бошлиғи Л. Зиядуллаев.

"Масалан, жорий йилнинг 1 июль куни "Внуково – Самарқанд" йўналишида келган фуқаро А.Раҳматовга тегишли бўлган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда "Йўловчи божхона декларацияси"да кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органи томонидан маъмурий ишлар юритилиб, суд қарори билан қурилмалар давлат фойдасига мусодара қилинди ва ҳуқуқбузарларга жарималар қўлланилди".

Янгиликлар лентаси
0