Ҳайит намозини ўқиш вақти маълум қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосквада Рўза байрами
Москвада Рўза байрами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги барча масжидларда ҳайит намози 2016 йил 12 сентябрь, душанба куни тонгги соат 06-15 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади, дея хабар беради UZ24 нашри.

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Фармони эълон қилинган эди. Ҳужжатга кўра, 12 сентябрь, душанба куни Ўзбекистонда дам олиш куни сифатида белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0