ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. 2016 йилнинг 9-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Беларус Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот-хизмати.
"Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари назаридан муҳокама қилинди", — дейилган хабар матнида.