“Аҳмоқ”дан “кампир”гача: сиёсатчилар бир-бирларини қандай “сийлашади”

© AFP 2023 / ROSLAN RAHMANФилиппин президенти Родриго Дутерте
Филиппин президенти Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Филиппин президенти Родриго Дутерте шу ойнинг ўзида икки марта матбуот эътиборини тортди – аввалига у Барак Обамани “итвачча” деб ҳақорат қилди, лекин буни жиддий қабул қилмаслик кераклигини айтиб ўзини оқлади, кейин эса БМТ бош котиби Пан Ги Мунни “аҳмоқ” деб атади.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте шу ойнинг ўзида икки марта матбуот эътиборини тортди – аввалига у Барак Обамани “итвачча” деб ҳақорат қилди, лекин буни жиддий қабул қилмаслик кераклигини айтиб ўзини оқлади, кейин эса БМТ бош котиби Пан Ги Мунни “аҳмоқ” деб атади.
Афтидан, бу йил президентлик курсисини эгаллаган Дутерте ҳозирча ўз ҳамкасбларидан дипломатиянинг нозик сирларини ўрганмаган кўринади, деб ёзади РИА Новости.

Кичик Жорж Буш Далласда ўтган дафн маросими - Sputnik Ўзбекистон
Панд ейиш санъати: ноқулай аҳволга тушган сиёсатчилар
Дарвоқе, унинг хорижлик ҳамкасблари ҳам бир-бирларига нисбатан жуда “илтифотли” сўзларни ёғдириб туришади.

Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон

АҚШ президентлигига ҳар икки номзод бир-бирлари ҳақида гапирганида сўзларни аяб ўтиришмайди. Трамп Клинтонни "жаҳон миқёсидаги ёлғончи" ва "айниган" деб атаса, Клинтон ўз навбатида уни товламачи, ирқчи ва телба дейди.

Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон

Лондоннинг собиқ мэри, ҳозирда Британия ТИВ раҳбарининг номи матбуотда турли жанжаллари орқали кўп тилга олинган бўлса-да, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни ҳақоратловчи шеърлар танловида унинг ғолиб бўлиши ҳаммасидан ошиб тушди.
Ўз шеърида турк президентини “эчкини севиб қолган телба турк” деган Жонсон минг фунт миқдорида мукофот пули олган.

Сенатор Жон Маккейн

Республикачи сенатор нафақат Россияни, балки ўз президенти маъмуриятини ҳам танқид қилиб туради. Хусусан у Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнестни террорчилар босиб олган Ироқдаги Рамади шаҳри ҳақидаги сўзларидан кейин "аҳмоқ" деб атаганди.

Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Жеб Буш: “Дональд Трамп – ғирт аҳмоқ”

Эрнест жангариларга қарши ҳар бир муваффақиятсиз операциядан кейин Штатлар “сочиини юлиши шарт эмас” дегач, сенатор "Бу аҳмоқ жаноб Эрнест “сочини юлмаслиги мумкин”, лекин ҳозир Ар-Рамади кўчаларида одамлар ёнмоқда” деганди.

Арсен Аваков ва Михаил Саакашвили

Одесса губернатори Михаил Саакашвили ва Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваков ўртасидаги жанжал интернетда ҳам кенг тарқалиб кетганди.
Видеода Саакашвили Аваковни "порахўр вазир", Аваков эса уни "ўғри" деб атагани ва стакандаги сувни унга қарата сепиб юборгани тасвирланган.

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика

2012 йилда Уругвай президенти Хосе Мухика ноқулай аҳволга тушиб қолганди. Микрофон ёниқлигини билмаган президент “бу кампир ҳалиги ғилайкўздан ҳам баттар" деганди.

Бир қатор оммавий ахборот воситалари ушбу сўзлар Аргентина президенти Кристина Кишнер ва унинг марҳум эри Нестор ҳақида бораётганини тахмин қилганди. Аргентина ҳатто норозилик нотаси ҳам йўллаган, лекин Мухика бу сўзлар унга қаратилмаганини айтиб осон қутулганди.

Шу йилнинг май ойида эса у Венесуэла президенти Николас Мадуро шаънига ҳақоратли сўзларни айтди. "Менинг Мадурони қўллаб-қувватлашим унга аҳмоқлигини айтмаслигимни билдирмайди, у аҳмоқ, Венесуэлада ҳамма аҳмоқ", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0