ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси муваққат Президенти Шавкат Мирзиёев қарори эълон қилинди, деб хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида.
"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин", — дейилган хабар матнида.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.
Қурбон Ҳайит
Қурбон Ҳайит