Давлат органларига онлайн-мурожаатлар фақат электрон имзо билан қабул қилинади

© Sputnik / Виталий АньковКлиент ставит электронную подпись
Клиент ставит электронную подпись - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига фақат электрон рақамли имзо орқали мурожаат қилиш мажбурияти жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. 12 сентябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат органларига мурожаат қилишда электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан мажбурий фойдаланиш талаби жорий этилмоқда. Бу ҳақда порталда хабар қилинди.

Болалар боғчасида. - Sputnik Ўзбекистон
ЭРИга эга бўлган ўзбекистонликлар онлайн тарзда болани боғчага жойлашлари мумкин
Жисмоний шахсларнинг ЭРИ олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг «Электрон рақамли имзони олиш учун ариза юбориш» янги интерактив хизмати ишга туширилди.

Жисмоний шахслар аризани юборганидан ва ЭРИ учун тўловни амалга оширганидан бошлаб 5 кун ичида аризанинг кўриб чиқилганлиги бўйича хабарномани қабул қилиб олади. Ижобий натижа олинганида, жисмоний шахслар паспортининг асл нусхаси ва USB флеш-картаси билан яқин орадаги туман lавлат солиқ инспекциясига соат 9:00 дан 18:00 гача душанбадан жумагача ЭРИ сертификати ва калитини олиб кетиш учун ташриф буюришлари лозим.

ЭРИ калитини олиш учун тўлов (CLICK ва U-PAY тизимлари орқали ҳам қабул қилинади) ариза тақдим этилгандан уч кун давомида амалга оширилиши шарт. Тўлов миқдори у амалга ошириладиган кунга мувофиқ энг кам иш ҳақининг 10 фоизини ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0