ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Сурия шимоли-ғарбида “Забт этиш армияси” ташкил этувчиси ва “Жабҳат ан-Нусра” (янги номи “Жабҳат Фатаҳ аш-Шам”) бошлиқларидан бири бўлган жангари йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Синхуа ахборот агентлиги.
Ҳарбий манбаалардан олинган хабарларга кўра, Алеппо вилоятида учрашув режалаштирган Суриялик исёнчилар раҳбарларига зарба берилган. Бомбардимон натижасида бир неча киши йўқ қилинган. Улар орасида икки раҳбар ҳам бўлган.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, йўқ қилинганлардан бири “Жабҳат Фатаҳ аш-Шам” қўмондони Абу Омар Саракеб (Abu Omar Saraqeb) бўлган.
Зарба берган самолёт қайси армияга тегишли бўлгани номаълум. Сурияда ҳаво зарбалари Россия ҳарбий кучлари ва АҚш бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан берилмоқда.
Пентагон ва Россия Мудофаа вазирлиги Сурия шимоли-ғарбида олиб борилган операция ҳақида расмий баёнот беришгани йўқ.