Лавров Женевада Керри билан музокараларни бошлади

© Sputnik / Эдуард Песов / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров куни кеча АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефонлашган эди. Кремл ва Вашингтон расмийлари Сурия масаласида музокаларни давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Женевада музокараларни бошлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ўтган галги учрашув сингари икки дипломат бу сафар ҳам "Президент Уилсон" отелида тўхтадилар.

Музокараларнинг бош мавзуси — Сурия. Томонлар террорчиларга қарши ҳамкорликда кураш олиб боришга келишувга бора олиш-олмаслиги куннинг долзарб мавзусига айланган.

Тоомнлар, шунингдек, Украинадаги вазиятни муҳокама қилишлари айтилмоқда.

Женевага келиши билан Сергей Лавров БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашган эди.

Янгиликлар лентаси
0