Ўзбекистонда пахта бизнеси билан боғлиқ йирик фирибгарлик фош қилинди

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишПахта тайёрлаш пункти
Пахта тайёрлаш пункти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғулом Сайидмуродов, Илхом Умрзоқов, шунингдек, корхонанинг бош ҳисобчиси Собир Ҳасановга 12 йилдан қамоқ жазоси белгиланди. Жиноий гуруҳнинг қолган иштирокчилари 3 йилдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилдилар.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Сирдарё вилоят суди давлатга йирик миқдорда моддий зарар етказган бир гуруҳ товламачилар устидан ҳукм ўқиди. Жиноятчилар минтақа пахта саноатидан 7 миллиард сўмни талон-тарож қилганлар, деб хабар қилди Спутник мухбирига суд ходими.

Жиноий гуруҳнинг Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги пахта тозалаш заводида фаолият юритган тўққиз нафар вакилига энг узоқ муддатли жазо белгиланди.

"Жиноий гуруҳ "ташаббускори" ва "етакчиси" Ғулом Саидмурадов бўлган. У жиноий уюшмани 2011 йилнинг 16 июлида 2012 йилнинг 16 январига қадарм бошқариб келган. Истеъфодан сўнг у фирибгарлик схемасига ўз шогирди — Илҳом Умрзоқовни жалб қилган. Умрзоқов жиноий тўдага 2012 йил 17 январдан 2013 йилнинг 31 май санасига қадар раҳбарлик қилган", — деб таъкидлади суд вакили.

Бу вақт мобайнида уюшган жиноий гуруҳ ўз ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари орқали давлатга етти миллиард сўмлик зарар етказишга улгурган. Жиноятчилар давлат томонидан пахта сотиб олиш учун ажратилган йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштириш билан бирга бу қимматбаҳо товарни ўғирлаш ва уни четга сотиш билан ҳам шуғулланганлар.

Ғулом Сайидмуродов, Илхом Умрзоқов, шунингдек, корхонанинг бош ҳисобчиси Собир Ҳасановга 12 йилдан қамоқ жазоси белгиланди. Жиноий гуруҳнинг қолган иштирокчилари 3 йилдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилдилар.

Янгиликлар лентаси
0