Қирғизистонда II Халқаро кўчманчилар ўйинлари тугади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВсемирные игры кочевников-2016
Всемирные игры кочевников-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу, ўзига хос “Кўчманчилар олимпиадасида” 79 медал билан Қирғизистон биринчи ўринни эгаллади. Мусобақаларда умумий ҳисобда 387 медал учун баҳс бўлиб ўтди. Улардан 111 олтин ва яна шунча кумуш ҳамда 165 бронза медал.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қирғизистонда 2-8 сентябр кунлари бўлиб ўтган II Халқаро кўчманчилар ўйинлари якунланди. Ушбу мусобақаларда  79 медал билан Қирғизистон жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 7 ўринда, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

II Халқаро кўчманчилар ўйинларида спортнинг 26 тури бўйича 387 дона медаллар учун баҳслар бўлиб ўтди. Улардан 111таси  олтин ва худди шунчаси кумуш ҳамда яна 165 бронза медал. Мусобақа якунида мамлкатларнинг бириничи ўнталиги медаллар сони бўйича қуйидаги тартибда жойлашди:

1. Қирғизистон — 79 медал: 25 олтин, 25 кумуш ва 29 бронза
2. Россия — 40 медал: 14 олтин, 10 кумуш ва 16 бронза
3. Қозоғистон — 38 медал: 12 олтин, 13 кумуш ва 13 бронза
4. Туркманистон — 24 медали: 15 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза 
5. Эрон — 8 медал: 2 олтин, 5 кумуш 11 бронза
6. Озарбайжон — 15 медал: 4 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза
7. Ўзбекистон — 12 медал: 1 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза
8. Украине — 11 медал: 4 кумуш ва 7 бронза
9. Монголия — 8 медал: 1 олтин, 1 кумуш ва 6 бронза
10.Литва ва Венгрия — 5 тадан медал

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВсемирные игры кочевников-2016
Всемирные игры кочевников-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Всемирные игры кочевников-2016
Халқаро кўчманчилар ўйинлари Олимпиаданиг ўзига хос тури бўлиб, унда кўчманчи халқларда мавжуд бўлган анъанавий спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилади. Хусусан ушбу йилдаги мусобақаларга 6 хил кураш тури, отдан туриб найза отиш, камон отиш, бургут ови, кўпкари каби мусобақалар бўлиб ўтди.  

“Халқаро кўчманчилар ўйинларининг асл мақсади – кўчманчи халқларнинг тарихий ва маданий меъросини сақлаб қолиш ҳамда қайта яратишдир”, — дейилган мусобақанинг расмий саҳифасида.

Анъанага кўра, Халқаро кўчманчи ўйинлари Қирғизистонда, Иссиқ-кўл бўйида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0