ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўз вазифасидан бўшатилиб Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди “Новости Казахстана” президент матбуот хизматига асосланиб.
“Масимов Карим Кажимкановични Қозоғистон Республикаси бош вазири лавозимидан бўшатилиб Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинлансин”, — дейилган қарорда.
Нурсултан Назарбаев томонидан имзоланган қарорда Қозоғистон ҳукумати ўзининг янги таркиби тасдиқлангунига қадар зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда давом этади. Бош вазир биринчи ўринбосари Бакытжан Сагинтаев вақтинча бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланади.