ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Туркиядаги Истанбул аэропортида ҳудкуш қўлга олиниши натижасида террорчилик ҳаракатининг олди олинди, деб хабар беради РИА Новости Sabah газетасига асосланиб.
Газетанинг маълумот беришича, махсус хизматлар Диёрбакир шаҳридан Истанбулга келган Эбру Фират исмли аёл Отатурк номидаги аэропортда портлаш уюштиришга тайёрланаётгани ҳақида маълумот олишган. Аёл аэропортда қўлга олинган.
У Истанбулдаги полиция бўлинмаларидан бирига олиб келинган. Газета аёлнинг Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси етакчиси Мурат Карайилан билан тушган суратини чоп этган.
Шу йилнинг 28 июнида Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 239 киши жароҳатланганди. Туркия бош вазири Бинали Йилдирим тўпланган далиллар ушбу терактга “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи алоқадорлигини кўрсатаётганини билдирганди.