ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия Давлат Думаси “очиқ минбар” йиғилишини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошлади, деб хабар беради РИА Новости.
"Бир ҳафта илгари Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳаётдан кўз юмди. У Ўзбекистоннинг суверен мустақил давлат бўлишига чексиз ҳисса қўшди… Мен Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси учун бир дақиқа сукут сақлашни таклиф қиламан", — деди Дума спикери Сергей Наришкин МДҲ ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган “очиқ минбар”да.