Қозоғистон бош вазири жума куни истеъфога чиқиши мумкин

© AFP 2023 / POOL / LOIC VENANCE Қозоғистон бош вазири Карим Масимов
Қозоғистон бош вазири Карим Масимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жума куни Қозоғистон президенти иштирокида бўлиб ўтадиган ҳукумат кенгашида, Бош вазир Карим Масимов истеъфога чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қозоғистон ҳукумат раҳбари Карим Масимов исеъфога чиқиши мумкин, деб хабар қилди ҳукуматдаги манбаа.

“Жума куни кенгайтирилган ҳукумат мажлиси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мажлис давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтиши керак. Унинг натижаларига кўра, бош вазир Карим Масимов истеъфога чиқиши кутилмоқда”, — дейиган хабарда.

Карим Масимов 2012 – 2014 йилларда Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари вазифасида ишлаб келган. 2014 йилнинг 2 апрелидан бошлаб Қозоғистон ҳукуматига бошчилик қила бошлади.  9 сентябр куни Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида кенгайтирилган ҳукумат  кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0