"Чўқинтирган ота" фильмидаги данғиллама уй сотувга қўйилди

© Sputnik"Чўқинтирган ота" фильмидан кадр
Чўқинтирган ота фильмидан кадр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барчамизга яхши таниш бўлган "Чўқинтирган ота" фильмидаги данғиллама уй учун 195 миллион $ сўралмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. "Чўқинтирган ота" фильми саҳналари суратга олинган Лос-Анжелес округидаги данғиллама ҳовли-жой 195 миллион долларга сотувга қўйилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

1925 йилда бунёд этилган бу ҳовли Лос-Анжелеснинг энг машҳур туманларидан бири бўлмиш — Беверли-Хиллзда жойлашган. У АҚШ ҳудудидаги энг қиммат кўчмас мулклардан бири ҳисобланади. Икки гектар майдонга эга ҳудудда олтита иншоот, шу жумладан, тунги клуб ва кинотеатр жойлашган бўлиб, турар жойнинг ўзи 28та ётоқхонани ўз ичига олган.

Архитектор Гордон Кауфман томонидан лойиҳалаштирилган бу машҳур қасрда шунингдек, гўзал боғу-роғлар, иккита теннис корти, бассейн ҳамда 400 киши учун мўлжалланган қабулгоҳ мавжудлиги айтилмоқда.

Шоҳона турар-жой шу вақтга қадар ойига 600 минг долларга ижарага берилган. Кўчмас мулкнинг ҳозирги эгаси Леонард Росс эса қаср учун олдинги нархидан 30 доллар қиммат нарх сўрамоқда, деб ёзган нашр.

Қасрнинг энг машҳур эгаларидан бири бу "сариқ матуот отаси" Уильям Херст бўлганини эътироф этиш мумкин. Шунингдек, бу ерда АҚШнинг 35 президенти Жон Кеннеди ўз рафиқаси Жаклин билан асал ойини ўтказган.

Ҳашаматли қаср унда афсонавий "Чўқинтирган ота" фильмининг бир нечта саҳналари суратга олингани билан ҳам донг таратган.

Янгиликлар лентаси
0