Москвада мигрантлардан олинаётган имтиҳон самарасиз деб топилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМигрантлар имтиҳон топшириш вақтида
Мигрантлар имтиҳон топшириш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ФХХ (ФМС) томонидан Россияга ишлашга келаётган мигрантлардан олинаётган имтиҳон самарасиз, деб топилди. Махсус сертификатга эга бўлганлар эндиликда қайтадан имтиҳон топширишга мажбур бўлади.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия таълим вазирлиги Россияда яшаш ва ишлаш истагида бўлган чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича янги ва ягона имтиҳонлар мажмуини белгиламоқчи, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Меҳнат мигрантига эслатма - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари учун эслатма
Маълум бўлишича, россиялик иш берувчиларнинг аксарияти 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилган имтиҳонлар ҳеч қандай самара бермаётгани ҳақида шикоят қилган.

Имтиҳон топшириб, патент олишга муваффақ бўлган кўплаб чет элликларнинг кейинчалик рус тилида баъзўр гапиришлари аниқланган.

Шу боис муассаса ходимлари виждонсиз имтиҳон олувчиларга — 30 мингдан 300 минггача жарима белгилашни таклиф қилишмоқда.

"Сертификатнинг ўзи ҳам фақат 3 йилгача амал қилади, ҳозиргидек 5 йил эмас. Сертификат олганлар эса қайтадан имтиҳон топширишлари лозим", — дея хабар қилади нашр.

Хабарда таъкидланишича, имтиҳон топширишдан фақатгина Белорусся фуқаролари озод этилади. Сабаби, Минскда рус тилига иккинчи давлат тили мақоми берилган.

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Молдовиядан кириб келаётганлар ҳам тез орада имтиҳонлардан озод қилиниши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0