ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Москвадан Фарғонага учиши керак бўлган ВИМ-Авиа компанияси йўловчилари Домодедово аэропортида бир суткадан ортиқ кутишмоқда.
NN 517 рақамли рейс 6 сентябр куни эрталаб соат 06:00 да учиши керак эди. Лекин парвоз бир суткага қолдирилди. Айни дамда, аэропорт жадвалига кўра, ушбу рейс 8 сентябрь соат 10:00 га қадар қолдирилган.
ВИМ-Авиа компанияси бунга авиалайнер носозлиги билан боғлиқ бўлган “техник сабабларга кўра”, — деб изоҳ берди.