ТОШКЕНТ, 7 сен —Sputnik. Россияга нисбатан санкциялар кенгайтирилиши, Владимир Путин ва Барак Обама яқинда эришган келишувларга зид, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Ҳозирча батафсил айта олмайман, лекин санкция қўллашда биз жавоб бериш принципига амал қиламиз. Албатта, санкцияга киритилган янги рўйхат таҳлил қилинади ва ушбу қадам бизнинг мунособатларимиз ривожланишига ҳисса қўшмаслиги аниқ”, — деди Песков, журналистларнинг санкциялар ҳақидаги саволига жавобан.
Олдинроқ, АҚШ савдо вазирлиги, санкцияларга қўшилган янги номларни эълон қилган эди. АҚШнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатига 80 дан ортиқ корхоналар киритилган бўлиб, охирги қўшимчага кўра унга яна 11 корхона қўшилган. Саноат ва Савдо вазирлиги хабарига кўра, чекловлар материал ва технологиялар экспортига таалуқли.
“Россия ва АҚШ президентлари учрашувилари (Хитойдаги G20 саммити доирасида) ушбу каби санкцияларни кенгайтириш билан боғлиқ воқеалар билан бир вақтда бўлганидан афсус қилиш мумкин, холос”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Янги рўйхатга 20та ташкилот ва 17 нафар жисмоний шахс киритилди. Хусусан, санкциялар рўйхатига “Газпром” ва “Банк Москвы” ташкилотларининг шўъба корхоналари ҳамда Қримда ишлаётган корхоналар киритилган.