ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 7-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Итони қабул қилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун Элчига миннатдорчилик билдирди.
"Мулоқот давомида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.