ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik, Ангелина Тимофеева. Бундестагда чиқиш қилган Ангела Меркель мамлакат ҳудудига кириб келаётган мигрантларнинг ҳаммаси ҳам яхши ният билан келмаётганини айтди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
"Террор балоси — қочоқлар туфайли пайдо бўлган янги муаммо эмас. Аммо ҳамма қочқинлар ҳам эзгу ният билан кириб келмаяпти", — деди канцлер ва ҳукумат "мамлакат ички хавфсизлигини таъминлаш учун "муҳим одимларни" амалга оширганини қўшимча қилди.
"Одамлар биз уларнинг хавфсизлигини таъминлашимизни талаб қилишга ҳақли", — дея қўшимча қилган Меркель.