ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. МДҲ антитеррор маркази (АТМ) террорчилик фаолияти билан алоқадор 5 мингдан ортиқ шахсни қидирмоқда, деб хабар беради РИА Новости марказ раҳбари Андрей Новиковнинг сўзларига асосланиб. Унинг айтишича, АТМнинг маълумотлар банкида террорчилик тусидаги жиноятларни содир этиб халқаро қидирувга берилган шахслар ҳақида маълумотлар мавжуд.
"Бугунги кунда Ҳамдўстлик давлатлари доирасида террорчилик фаолияти билан алоқадор 5 мингдан ортиқ шахс қидирилмоқда. Сўнгги вақтга келиб Ҳамдўстлик антитеррор маркази 1200 нафар қидирувдаги шахсларнинг манзили ҳақида маълумот олди", — деди Новиков Петербургдаги МДҲ ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида.