ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия президенти Ўзбекистон халқи Россияга тўлалигича ишониши мумкинлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилган РИА Новости.
"Албатта, умид қиламизки, Ислом Каримов томонидан бошланган ишлар давом эттирилади. Биз ўзимиз томондан ушбу ҳамкорлик йўли янада равнақ топиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз: ўзбек халқини, Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада бизга худди энг ишончли дўстингизга ишонгандек ишонишингиз мумкин", — деди Путин Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.
"Ислом Абдуғаниевич (Каримов) мамлакатимиз ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратди, бизнинг муносабатларимиз стратегик ва стратегик шериклик асосида қурилган", — дея алоҳида таъкидлади Россия етакчиси.
"Биғз ҳамиша бу муносабатларни юқори қадрлаганмиз", — деди Путин.