ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Об-ҳавони кузатиш бош маркази маълумотларига кўра, эртага, 7 сентябр куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Об-ҳаво ҳарорати кундузи 30-37 даражагача иссиқ бўлади.
Шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
"Узгидромет" маълумотига кўра, 9-11 сентябр кунлари юртимизда ёғингарчилик кузатилмайди.