Бруней султони Ислом Каримов номига таъзиянома йўллади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишИслом Каримовнинг қабри
Ислом Каримовнинг қабри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримов вафоти муносабати билан шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли чуқур қайғуда. Хорижий давлат раҳбарлари ҳам ўзбек халқига ўз ҳамдардлик мактуби битилган мактубларни йўлламоқдалар.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.

Қуйидагилар ўз таъзияномаларини йўллаган:

Европа Кенгаши Президенти – Доналд Туск

Франция Республикаси Президенти – Франсуа Олланд

Италия Республикаси Президенти – Сержо Маттарелла

Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси – Раул Кастро Рус

Кувайт Давлати Амири – Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири – Шайх Ҳасина Вазед

Бруней Доруссалом Султони – Ҳожи Ҳассанал Болкияҳ

Бруней Доруссалом Бош вазирининг офиси вазири ва иккинчи ташқи ишлар ва савдо вазири – Пехин Дато Лим Жок Сенг

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти – Чан Дай Куанг

Исроил Давлати Президенти – Реувен Ривлин

Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири – Шайх Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний

Буюк Британия Парламенти аъзоси, ташқи ишлар вазири – Борис Жонсон

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари – Дато Сри Риизал Мерикан бин Найна Мерикан

Малайзия ишбилармонлар ва саноатчилар ассоциацияси президенти – Дато Муҳаммад Изат Амир

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби – Ийяд Амин Маданий

"Газпром" компанияси бошқаруви раиси – Алексей Миллер

Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, “Дойче Кабел АГ Тошкент” қўшма корхонаси инвестори – Фалк Порше

Испания Конгресси депутати – Хосе Мария Чикиё Барбер

Саудиялик ватандошлар.

Таъзияномалар келиши давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0