ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Наманганлик Ҳусан-ота Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида қатнашиш учун ўз она шаҳри ва Самарқанд ўртасидаги масофани велосипедда босиб ўтишга қарор қилди, деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.
Икки шаҳар ўртасидаги масофа — 521 километр, аммо йўл қийинчиликлари пенсионер отахонни тўхтата олмади.
Ҳусан-отанинг саёҳати ҳақидаги хабарлар бу воқеанинг гувоҳи бўлган инсонлар томонидан Фейсбук ижтимоий тармоғида жойлаштирилган.
© Водители ТашкентаОтахон Ислом Каримов учун Намангандан Самарқандга велосипедда йўл олди
Отахон Ислом Каримов учун Намангандан Самарқандга велосипедда йўл олди
© Водители Ташкента