Қатар-Ўзбекистон учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади

Ўзбекистон терма жамоаси.
Ўзбекистон терма жамоаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қатар-Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 21.00да Қатардаги Жассим Бин Ҳамад стадионида бошланади.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг мурожаатига кўра, Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади, дейилади Ўзбекистон  футбол федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, саҳифада Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Қатарга қарши ўйинда қора рангдаги мотам боғичида майдонга тушишлари ҳам айтилган.

Қатар-Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 21.00да Қатардаги Жассим Бин Ҳамад стадионида бошланади.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида вафот этди. 3 сентябрь куни Самарқандда президентни дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб маҳаллий аҳоли ва 17 мамлакат делегациялари қатнашди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0