Тойиб Эрдўғон Татьяна Каримовага таъзиянома йўллади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В.Путин принимает участие в саммите G20 в Турции
Президент РФ В.Путин принимает участие в саммите G20 в Турции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия раҳбарияти Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримов оиласига таъзия билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти мунособати билан, Татяна Каримова номига таъзиянома юборди.

“Ўзбекистон Президенти Каримов жаноби олийларининг вафот этганлари мени чуқур қайғуга солди.  Сиз хоним олияларига, оилангизнинг жами аъзоларига ва ўзбек халқига ўз номим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.

Бутун ҳаётини ўзбек халқининг ва давлатининг боқийлигига ва тараққиётига атаган жаноб Каримов намунавий бошқарувчилик сифатлари орқали сўнгги чорак асрда Ўзбекистонни ўз минтақаси ва дунёда муҳим давлат мақомига келтириб, доно раҳнамолигида давлатга тинчлик, фаровонлик ва барқарорлик тақдим этди.

Фурсатдан фойдаланиб яна бир бора чуқур таъзия изҳор қилиб, марҳум қардошим жаноб Каримовга буюк Оллоҳдан раҳмат, орқасида қолган сиз суюкли дўстларимизга эса сабр тилаб қоламан.

Режеп Таййип Эрдўған
Туркия Президенти”,
  — дейилган таъзиянома матнида. 

Бундан ташқари Туркия Республикаси Бош вазири Биноли Йилдирим, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ва Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси собиқ раиси ва собиқ Ташқи ишлар вазири Хикмат Четин Ўзбекистон Республикасининг Биричи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номига таъзияномалар юбориб, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур ҳамдардлик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни дафн этиш маросимларида Туркия Республикаси Бош вазир ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш бошчилигидаги делегация иштирок этди. Делегация аъзолари орасида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Икки томонлама сиёсий алоқалар департаменти директори Шефик Вурал Алтай ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гюнер Эрпул ҳам бор эди.

Янгиликлар лентаси
0