ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин эртага 6 сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Самарқандга келади.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Ислом Каримов таъзиясига Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация ташриф буюрган эди. Ўшанда у Россия Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни давом эттришга таёр эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтган эди.
Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, инсульт оқибатида вафот этди. 3 сентябр куни Самарқандда президент билан хайрлашув ва дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб маҳаллий аҳоли ва 17 мамлкат делегациялари қатнашди.