Интерпол Тожикистон ислом уйғониш партияси раҳбарини қидирмоқда

Интерпол биноси
Интерпол биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотда 51 ёшли Кабирий Тожикистон суд ҳокимияти томонидан “терроризм, жиноий гуруҳ тузиш ва товламачилик”да айбланиб қидирилаётгани билдирилади.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Интерпол сайтида Тожикистонда тақиқланган ислом уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий қидирилаётгани ҳақидаги маълумотни жойлаштирди, деб хабар беради РИА Новости.

Маълумотда 51 ёшли Кабирий Тожикистон суд ҳокимияти томонидан “терроризм, жиноий гуруҳ тузиш ва товламачилик”да айбланиб қидирилаётгани билдирилади.

Кабирий Тожикистонни 2015 йил мартидаги парламент сайловларидан кейиноқ тарк этганди. Унинг аниқ манзили номаълум, лекин тахминларга кўра у ЕИ давлатларидан бирида паноҳ топган.

Июль ойида Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбедаги матбуот анжуманида Тожикистон халқаро полиция билан Кабирийни қидирувга бериш ва унинг экстрадицияси бўйича келишув олиб борилаётганини маълум қилганди.

Тожикистон ҳукумати 2015 йилнинг 4 сентябрида амалга оширилган қуролли исён ортида ислом уйғониш партияси турганлигини билдирганди. Партия давлат тўнтаришига уринишни молиялаштиришда айбланган. Тожикистон олий суди томонидан ушбу партия экстремистик-террорчи гуруҳ сифатида фаолияти тақиқланган.

Янгиликлар лентаси
0