ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қирғизистон чегарачилари қирғиз-ўзбек чегарасидаги ўтказиш пунктларида фуқаролар учун вақтинчалик чеклов ўрнатишди, деб хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизмати.
Хабарда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ва 16-17 сентябрь кунлари Бишкекда МДҲ аъзолари раҳбарларининг саммити ўтказилиши муносабати билан чегаранинг барча қисмларида хизмат ўташнинг кучайтирилган тартиби жорий этилгани айтилади.
Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек ўтказиш пунктларида 3 сентябрдан чекловлар киритилди. Бунда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўз ватанларига қайтаётган фуқаролари чегарадан тўсиқсиз ўтишлари мумкин. Августда Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон шундай чеклов ўрнатганди.
Учинчи давлат фуқаролари, дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтишлари ўрнатилган тартибда амалга оширилади.