Самарқандликлар эрта тонгдан Ислом Каримов қабрига келишмоқда

Oбуна бўлиш
Дафн маросими куни қабристонга, чет эллик делегациялар туфайли, маҳаллий фуқаролар киритилмаган эди, лекин бугун у ер барча учун очиқ.

 

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Бугун эрта тонгдан Самарқанднинг юзлаб аҳолиси Ўзбекистон биринчи президенти қабрига ташриф буюрмоқда.

Фотиҳа ўқишга келувчилар сони жуда кўплиги туфайли, Шоҳи Зинда ёнида улар бир соат давомида навбат кутиб қолмоқдалар.

Тарихий мақбаралардан иборат Шоҳи Зинда мажмуасида Ўрта Асрлар даврида яшаган буюк мутаффакир ва саркардалар дафн этилган. Ислом Каримовнинг ота-онаси ва акалари кўмилган ушбу мажмуада яқинидаги мозорда 1990 йилардан бери дафн қилиш таъқиқланган эди, лекин Ўзбекистоннинг биринчи Президенти учун ушбу қоидадан мустасно қилинди.

Ўзбекистон Президенти мажмуанинг энг бошида, 19 асрда қурилган Хазрат-Хизр масжидининг ёнида дафн этилди. Масжид Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йилда қайта таъмирланган эди.

Ислом Каримовнинг қабри гулларга кўмилган, лекин у ерда ҳозирча ҳеч қандай мақбара ёки унга ўхшаш бино қурилмаган. Зиёратга келганлар қабр ёнида турган стулларга ўтиришади, мулла фотиҳа ўқийда ва барча Ислом Каримов хотирасига омин қилади. Кейин навбатдаги гуруҳ келади. Шу тартибда одамлар узулуксиз келмоқда. Кун кечида фотиҳага келганлар сони бир неча минг кишини ташкил қилса ажаб эмас.

Кўп сонли милиция ходимлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилган, келганларга сув улашилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0