ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан кейин Тошкент ва Москва мунособатлари, аввалгидан ҳам яқинроқ бўлиши кутилмоқда, деди РИА Новостига халқаро сиёсат эксперти, Politics First журнали бош муҳаррири Маркус Пападопулос.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Республиканинг биринчи президенти ўз она шаҳри Самарқанддаги қадимий Шоҳи Зинда қабристонига дафн этилди. Ўзбекистонда ушбу мунособат билан уч кунлик мотам эълон қилинди.
“Президент Каримов пухта билимли, самарали ва тажрибали раҳбар эди. Каримов Ўзбекистонда радикал ислом ривожланишига йўл қўймади. Бу нафақат Ўрта Осиё мамлакатлари, балким Россия ва бутун дунё учун ҳам ўта муҳим аҳамиятга”, — деди Британия эксперти.
Пападопулоснинг фикрига кўра, “Каримовнинг вафоти, ўзбекларда, албатта, хавотир ва безовталик ўйғотади. Кўпчилликни Каримов кафолатлаган хавфсизлик ва барқарорлик сақланиб қоладими; радикал ислом ҳукуматни эгаллаб олишга ҳаракат қиладими; америкаликлар янги ўзбек раҳбарининг ўзларига оғдириб олишга уруниб кўрадими, каби саволлар безовта қилмоқда.
“Россия Ўзбекистон ва бутун Ўрта Осиёда кучли таъсирга эга ва ушбу ҳолат сақланиб қолади”, — деб ҳисоблайди эксперт. “Ўзбеклар русларни жуда яхши билишади ва уларга хитойликлар ва айниқса америкаликларга қараганда, кўпроқ ишонади”, — деди сиёсий эксперт.
“Ундан ташқари Тошкент ва Москва орасидаги мунособатлар янада кучли ривожлана бошлайди. Ўзбекистон ОДКБга қўшилиши ҳам мумкин”, — деди мутахассис.
“Радикал исломга келсак, бундан буён ҳам у чекланганича қолаверади, деди Пападопулос, шу билан бир вақтда, айрим ҳудудларда, айниқса радикалларнинг яширин гуруҳлари жойлашган Фарғона водийсида уни янада диққат билан кузатиш керак.”
Каримов вафотидан кейин, Ўзбекистон Конституциясига кўра, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев вақтинча президент вазифасини бажариши керак.
Шу билан бир вақтда, эксперт, Каримовни дафн этиш комиссиясига Республика бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилганига эътибор берди. Унинг сўзларига кўра, СССР даврида, собиқ генсек дафн маросимини ким бошқарса, ўша одам кейин мамлакат раҳбари бўлган экан.