Туркманистон майдон ва хиёбонлари номи Каримов номи билан аталади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАрка Нейтралитета в Ашхабаде
Арка Нейтралитета в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркман халқи ўзбек халқи билан биргаликда қайғурмоқда, деди Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Туркманистон майдон ва хиёбонлари номи Ислом Каримов номи билан аталади, деди Туркманистон президенти Ўзбекистон телеканали эфирида.

“Биз доимо уни ёдимизда сақлаймиз… Ислом Каримов номи бизнинг майдон ва хиёбонларимизга қўйилади”, — деди Бурдимухамедов Самарқандда бўлиб ўтган хайрлашув маросимида.

Туркманистон президенти Туркман халқи ўзбек халқи билан биргаликда қайғураётганини ҳам айтиб ўтди.

Жума куни 78 ёшида  вафот этган Ислом Каримов, ўз она шаҳри, Самарқандда дафн этиилди. Ушбу мунособат билан Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0