ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шанба куни ўз васиятига кўра Самарқанддаги Шоҳи Зинда қабристонида мусулмон одатларига кўра дафн этилди.
Мотам тадбири тушдан сўнг Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасаси ёнида бошланди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси муфтийи Усмонхон Алимов минглаб эркаклар гувоҳлигида жаноза ўқидилар. Шундан сўнг, Ислом Каримов солинган тобут Регистон майдонидан Шоҳи Зинда қабристонига олиб борилди.