ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган "Хотира дарси" мактаблардаги янги ўқув йилини очиб беради, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВларга таяниб.
78 ёшида вафот этган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
"Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланади. Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилади", — деб хабар берилади Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан.
“Хотира дарслари”да Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллатимиз олдидаги юксак хизматлари ёшларимиз онги ва қалбига сингдирилади”,-дейилади хабарда.