ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шанба куни ўз васиятига кўра Самарқанддаги Шоҳи Зинда қабристонида мусулмон одатларига кўра дафн этилди.
Мотам тадбири тушдан сўнг Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасаси ёнида бошланди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси муфтийи Усмонхон Алимов минглаб эркак гувоҳлигида жаноза ўқидилар.
Шундан сўнг, Ислом Каримовнинг танаси 21 метрлик кафанга ўраб сағанага қўйилди. Сағанани Президентнинг яқин кишилари қўлда кўтариб Регистон майдонидан Шоҳи Зинда қабристонигача олиб боришди.
Ислом Каримов, унинг ота онаси ва акалари кўмилган Шоҳи Зинда қабристонига кўмилди. Охирги йигирма йил давомида ушбу қадимий қабристонда ҳеч ким кўмилмаган бўлсада, Ўзбекистоннинг биринчи президенти учун ушбу қоидадан мустасно қилинган. Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинган.