Ислом Каримов мусулмончилик урф-одатларига кўра дафн этилди

Oбуна бўлиш
Самарқанд марказий майдонида бир неча минг аҳоли жамланаган, шу жумладан расмий делегация вакиллари ва дипломатлар ҳам.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Самарқанд марказидаги қадимий Регистон майдонида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Регистон майдонида минглаб шаҳар аҳолиси, расмий делегациялар аъзолари ҳамда дипломатлар тўпланишган. Кўпчилликнинг кўзида ёш.

Бундан олдин Президент ота-онаси яшаган ҳовлида дафн маросимига таёргарлик кўрилди. Мусулмончилик урф-одатларига кўра, Ислом Каримовнинг танаси 21 метрлик кафанга ўраб сағанага қўйилди. Сағанани Президентнинг яқин кишилари қўлда кўтариб Регистон майдонидан Шоҳи Зинда қабристонигача олиб боришди.

Ислом Каримов, унинг ота онаси ва акалари кўмилган Шоҳи Зинда қабристонига кўмилди. Охирги йигирма йил давомида ушбу қадимий қабристонда ҳеч ким кўмилмаган бўлсада, Ўзбекистоннинг биринчи президенти учун ушбу қоидадан мустасно қилинган.

Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0