ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш учун Самарқанд аэропортидан то шаҳар марказигача одамлар қатор бўлиб турдилар. Эркакларнинг аксарияти қора шим ва оқ кўйлак кийган, аёллар эса асосан қора ва кўк либосларда…
Ҳамманинг қўлида гул; йиғилганларнинг аксарияти кўз ёшларини яширмаяптилар…
Дафн маросимида иштирок этаётганлар Регистон майдонидан Шоҳи-Зинда томон — ўрта асрда яшаган арбоблар ҳамда Ислом Каримовнинг ота-онаси дафн қилинган тарихий қабристон томон йўл оладилар. Президент ўз ота-онаси ёнида дафн этилади. Шоҳи Зиндада сўнгги 20 йил ичида ҳеч ким дафн этилмаётган эди.
Айни вақтда Самарқанд марказий кўчаларида ҳаракат тўлиқ тўсилган. Кўчалардан фақатгина пиёда ҳаракатланиш мумкин. Ҳар бир чорраҳада милиция ходимлари навбатчилик қилишмоқда.