ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўн етти мамлакат делегациялари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн маросимида иштирок этадилар, деб хабар қилмоқда Республика Вазирлар Маҳкамасининг вакили.
Ўзбекистон ҳукумати куни кеча Республика Президенти 78 ёшда вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. Бугундан бошлаб Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилиган. Президентнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича ташкил қилинган Давлат Комиссияси Ислом Каримов ўз она шаҳри Самарқандда дафн этилажагини маълум қилди.
"Ўн етти давлат делегациялари дафн маросимида иштирок этиш учун келдилар, маросим учун ҳаммаси тайёр. Тадбир соат 12да бошланади", — дея аниқлик киритди агентликка суҳбатдош.
Вакилнинг сўзларига кўра, айни вақтда Самарқандга Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон Бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея ва Украина Бош вазир ўринбосарлари етиб келишган.