Тожикистон президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида қатнашади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЭмомали Раҳмон
Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация вакиллари шанба куни эрталаб Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетади, деб маълум қилди делегация таркибига кирувчи амалдор.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация вакиллари шанба куни эрталаб Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетади, деб маълум қилди делегация таркибига кирувчи амалдор РИА Новостига.

Раҳмон Ўзбекистон халқига таъзия битилган телеграмма йўллади, унда жумладан шундай дейилади: "Тожикистонда қардош ўзбек халқининг оғир ва тўлдириб бўлмас йўқотиши – ҳаммамиз учун ҳурматли бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бевақт вафоти ҳақидаги хабар чуқур қайғу билан қабул қилинди", — деб хабар қилинади президентнинг матбуот хизматида.

Тожикистон президентининг сўзларига кўра, Каримов ўзбек халқи тарихидан давлат мустақиллиги қўлга киритилганидан кейин мамлакат тараққиётининг мазмун-моҳиятини белгилаб берган буюк давлат арбоби сифатида мустаҳкам ўрин олган. "Донолиги ва узоқни кўра билиши туфайли у мамлакат ташқарисида ҳам кенг миқёсли сиёсатчи сифатида обрў-эътиборга эга бўлганди”, — дейилади телеграммада.

Раҳмон шунингдек қардош ўзбек халқига, Каримовнинг барча қариндош ва яқинларига ўзининг чуқур қайғу ва таъзиясини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0