ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни Тошкентда вафот этди.
3 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
"Барчамиз учун қадрли бўлган Президентимизнинг васиятига кўра, Ислом Каримов шу йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти билан видолашув маросими 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади", — дейилади ҳукумат хабарида.