Лола Каримова отасининг вафотига ишонолмаётганини билдирди

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Каримова-Тилляева
Лола Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутун ўзбек халқи бугун чуқур қайғуда. Ўзбекистон Президенти вафот этганига ҳатто Лола Каримова ҳам ишона олмаётганини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Марҳум Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева ўзининг Instagramдаги саҳифасида отасининг вафотига ишонолмаётганини билдирди.

У киши бизни тарк этдилар… Ёзаяпману, лекин ўзим бунга ишонмаяпман…

Албатта, биз Оллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз.

Худо раҳмат қилсин”, дейилади унинг саҳифасида.

Илгарироқ мамлакат ҳукумати ва парламенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида эълон қилганди.

Янгиликлар лентаси
0