ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Венесуэла мухолифати раҳбарларидан бири бўлган Хесус Торреалба Мамлакат пойтахти кўчаларига “Каракасга ҳужум” шиори остида ўтаётган митингга бир миллион киши чиққанини хабар қилди.
Венесуэла президенти Николас Мадуро “Каракасга ҳужум” митинги, бу – давлат тўнтаришга бўлган уриниш деб хабар қилган эди.
“Бугунги намойишга охирги ўн йил давомида энг кўп одам чиқди, 950 мингдан 1,1 миллионгача”, — деди Торреальба Пранс Пресс мухбирига.
Айни дамда тадбир тўхтатилган бўлишига қарамасдан, намойишчилар 7 ва 14 сентябрь кунлари мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида намойишларни яна қайта такрорлашга ваъда беришган.
Венесэла президенти Николас Мадуро бўлса бутунлай бошқа сонларни келтирди. Унинг хабарига кўра намойишга бор йўғи 25-30 минг киши чиққан.
Президент Мадуро айтишига кўра, ҳукумат хавфсизлик хизмати Мирафлорес президент саройи яқинида 500 нафар колумбиялик ёлланма аскарлар гуруҳини аниқлаган. Улар намойиш давлат тўнтаришига айланганида ишлатиш мўлжалланган бўлган.