Ўзбекистонда ўқув китобларининг ижара нархи маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Ўқув китоблари ижара нархи 6 мингдан 13,9 минггача, рус тилидаги китоблар 7 мингдан 12 минг сўмгача белгиланди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги саҳифасида умумтаълим мактаблар учун ўқув китобларининг 2016-2017 ўқув йилига ижара нархи белгланди.

Маълумотга кўра, ўқув китобларининг ижара нархи республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил белгиланган. 2-9 синф ўқувчилари учун ўзбек тилидаги ўқув қуроллари 6 мингдан 13,9 минггача, рус тилидаги ўқув китоблари ижара нархи 7 мингдан 12 минггача миқдорда белгиланди.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилишидан ташқари қорақалпоқ, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларидаги ўқув китоблари ижара нархлари ҳам эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0